Ўзбекистон ва Малайзиянинг етакчи университетлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Сентябрь 23, 2023. 12:16 • 2 дақ
• 210
КУАЛА-ЛУМПУР, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Куала- элчихонаси кўмагида куни кеча Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори Баҳром Мирқосимовнинг Малайзиянинг Осиё ва Тинч океани технология ва инновациялар университети ректори Хо Чин Куан билан музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида қўшма таълим ва тадқиқот дастурларини йўлга қўйиш, таълим ва инновациялар соҳасида илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинувини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Малайзия томони Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори баҳолади ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Бўлиб ўтган музокаралар натижасида икки университет ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Осиё ва Тинч океани технология ва инновациялар университети (Asia Pacific University of Technology & Innovation – APU) 1993 йилда ташкил этилган. Малайзия рақамли иқтисодиёт корпорациясининг рақамли технологияларга ихтисослашган етакчи университет мақомига сазовор бўлган. «QS Rankings» халқаро рейтинги бўйича дунёнинг етакчи 700 университети рўйхатидан ўрин олган. Университет ҳузурида саноатда сунъий интеллектни қўллаш, робототехника, киберхавфсизлик, креатив индустрия, «Internet of Things» (IoT) технологияларини ривожлантириш бўйича илмий марказлар фаолият юритади.
Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори ташриф давомида, шунингдек, «Taylor’s University», «UOW Malaysia», «INTI International University» каби етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари билан ҳам ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўтказилган учрашувлар натижасида ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ижодий иқтисодиёт ва киберхавфсизлик бўйича Куала-Лумпур «Ёзги мактаб» дастурларини йўлга қўйиш, Тошкентда киберхавфсизлик бўйича ўқув ва илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади